"Арсенал" ҳимоячиси Роб Холдинг билан янги шартнома имзоламоқчи. "Канонирлар" футболчи учун узоқ йиллик келишув таклиф қилмоқда, дея ёзмоқда "Telegraph". 

Аввалроқ, Роб қишки трансфер вақтида жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг хизматига "Ньюкасл" қизиқиш билдираётганди. Холдингнинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Маълумот учун, жорий мавсум ҳимоячи 17та ўйинда майдонга тушган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар