"Арсенал" Куадрадони Англияга қайтармоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Ювентус” ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадони ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея тасдиқлайди Италия матбуоти.

Маълум бўлишича, “тўпчилар” колумбиялик футболчига яна бир марта Англияда ўзини синаб кўришга имконият бермоқчи. У аввалроқ “Челси” шарафини ҳимоя қилган эди.

Тахминларга кўра, “Ювентус” 29 ёшли футболчисини 25 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.

Куадрадонинг хизматларига шунингдек, ПСЖ ва “Милан” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!