"Арсенал" Кулибалини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Наполи" ҳимоячиси Кулиду Кулибалини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли сенегаллик футболчи неаполликлар сафидан кетмоқчи. “Канонирлар” эса ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб уни ўз томонларига оғдириб олишмоқчи.

Маълумот учун, Кулибали бу мавсум А Серияда жами 14 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2023 гача имзоланган, трансфер нархи эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!