"Арсенал" "Лондон дербиси"да дурангга имзо чекди
Англия Премьер-Лигаси 18-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Кристал Пэлас" баҳси ўз ниҳоясига етди. Лондон шаҳри жамоалари иштирокидаги баҳс бўлганлиги боис, уни "Лондон дербиси" дейилишидан хабарингиз бор. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекишди. Ўйин юқори темпда ўтганига қарамай, мудофаа чизиғи яхши ўйнаган жамоалар гол ўтказишмади.
Ушбу дурангдан сўнг, "Арсенал" очколари сонини 24 тага етказиб олди ва 11-ўриндан жой олди. Ундан 1 очко кам йиғган "Кристал Пэлас" 13-ўриндан жой олган.
- 90'
Учрашув якунланди! "Арсенал" "Лондон тербиси"да дурангга имзо чекди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'
Ўйин темпи тушиб кетди.
- 90'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Макарти ва Бентеке алмашишади.
- 85'
Бурчак тўплари сони: 7-2!
- 83'

"Кристал Пелас"да ўзгариш: Бентеке ва Айю майдондаги позияциясини алмаштиради.
- 82'

"Арсенал"да ўзгариш: Ляказетт ўрнига Эдди Нкетиа ўинга қўшилади.
- 79'
У ўйинни давом этира олади.
- 77'

Эберечи Эзе майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 74'
Сака боши билан зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 73'
Тўп назорати статистикаси: 67-33!
- 71'

Таунсенднинг бурчакдан узатган тўпига аниқлик етишмади.
- 70'

Томас Себальоснинг ўрнига ўйинга қўшилди.
- 68'

Давид Луис сариқ карточка олди.
- 65'

"Арсенал"да ўзгариш: Мейтленд-Найлз ўрнига Николья Пепе майдонга тушди.
- 59'
Митчеллда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.
- 57'

Тирик Митчелл майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унда жароҳат қайд этилиши мумкин.
- 55'

Энсли Мейтленд-Найлз воқеалар ривожидан илдамлаб кетди.
- 53'

Кристиан Бентеке офсайдда қолиб кетди.
- 51'
Давид Луиснинг жарима майдонига узатган узатмаси блокланди.
- 49'

Букайо Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 46'

2-бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'

1-бўлим якунланди!
- 45'

Сака бурчак тўпини ижро этди. Яна муваффақиятсиз.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Букайо Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ уриниш бесамар кетди.
- 42'

Жеймс Томкинс қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 41'

Бернд Лено фантастик сейв намойиш этди! Бентекенинг бош билан пастги бурчакка берилган зарбасини дарвозабон қайтарди!
- 40'
Жака ўта қўпол ўйнади. Ҳакам уни огоҳлантиради, шекилли.
- 38'
Букайо Сака жарима зарбасидан деярли яхши фойдаланди, фақат унга бироз аниқлик етишмади.
- 37'
Шейху Куяте жарима майдони яқинида қоидани бузди. Кейинги сафар шундай қўполлик учун карточка кўрсатилиши мумкин.
- 36'
Заханинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар эгаллаб олишди.
- 33'

Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритди. муваффақиятсиз уриниш.
- 32'
Обамеянг хавфли ҳужумни аниқ зарбаси билан якунлади, тўп рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. Ҳужум давом этади, бурчак тўпи.
- 28'
Обамеянг жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, дарвозабон тўпга чиқишда ҳаммадан тез ҳаракат қилди.
- 27'
Бентекенинг зарбаси ноаниқ кетди. Тўп "тўпчилар"да.
- 23'
Уилфред Заха жарима майдони ичига ёриб кирди, сўнгги сонияда ҳимоячи уни тўпсизлантирди.
- 21'
Обамеянг ажойиб зарбаси билан барчани шошириб қўйди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштириб, хавфни бартараф этишга улгурди.
- 20'

Букайо Сака бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 19'
Эктор Беллерин жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда. Бурчак тўпи.
- 17'

"Кристал Пелас" бурчак тўпи тепади.
- 16'
Обамеянг жарима майдони ичига тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 15'
Эберечи Эзе жарима зарбасидан муваффақиятли фойдалана олмади.
- 14'
Гранит Жака ҳимояда фол қайд этди ва ҳакам меҳмонлар фойдасига жарима зарбаси белгилади.
- 9'
Андрес Таунсенднинг дарвозага йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.
- 6'
Мейтленд-Найлзнинг узатмаси анча омадсиз ва ноаниқ чиқди.
- 4'
Эмил Смит-Роунинг дарвозага йўллаган зарбаси тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
- 2'
"Арсенал" тўпни назорат қилмоқда, бироқ ҳужум қилмаяпти.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси давом этади: "Арсенал" ўз уйида "Кристал Пелас"ни меҳмон қилмоқда. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар