Англия лига кубоги чорак финалида "Манчестер Сити" "Арсенал" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин манчестерликлар устунлиги остида ўтди. 3-дақиқада Габриэл Жезус қанотдан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди. 32-дақиқада Александр Ляказетт ҳимоячилардан аниқроқ ҳаракат қилиб, Зеки Штеффен дарвозасини ишғол қилди. Жамоалар ушбу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм бошида Рияд Маҳрез жарима зарбасини голга айлантирди. 59-дақиқада Фил Фоден ҳимоячиларни ортда қолдириб, кучли зарба билан дарвозабонни доғда қолдирди. 73-дақиқада Эмерик Лапорт қанотдан узатилган пасни голга айлантириб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Арсенал

  • Александр Ляказетт 31'

АФЛ Кубоги round_Quarter Finals

23/12/2020, 01:00

1
:
4
Тугади

Манчестер Сити

  • Габриэль Жезус 3'
  • Рияд Марез 54'
  • Фил Фоден 59'
  • Эмерик Ляпорт 73'

Стадион: Emirates Stadium 0 томошабин

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)