"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"нинг ноёб статистикасини такрорлади

  • 27 октябрь, 18:04
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби якшанба куни Премер-лига доирасида "Кристал Пэлас"га қарши кечган баҳсда (1:0) яна бир бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ягона гол 39-дақиқада Эберечи Эзе томонидан киритилди. Эътиборлиси, "канонирлар" қаторасига 100 ўйиндан буён 2 тадан кўп тўп ўтказиб юбормаяпти, бунгача Англиянинг фақат бир жамоаси - "Манчестер Юнайтед" (2016-2018) бунга эриша олганди.

Tecno

"Арсенал" Премьер-лиганинг жорий мавсумида 22 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Микел Артета жамоаси чемпионатнинг тўққизта ўйинида атиги учта гол ўтказиб юборди.

29 октябрь куни Лондон гранди ўз уйида Лига кубоги доирасида "Брайтон"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!