"Арсенал" манчестерликлар ҳимоячисини чақиряпти
«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лени Йоро яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Марк Брус хабар берди.
Маълумотларга кўра, француз футболчиси «Юнайтед»даги мавқеидан мамнун эмас. У доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли жамоани тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Лени Йорога энг жиддий қизиқишни «ПСЖ» намоён этмоқда. Париж клуби ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирар экан, Йорони асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Шунингдек, футболчига Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳам даъвогар сифатида қайд этилмоқда.
Шу билан бирга, Йоронинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 19 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар