"Арсенал" Мартинелли билан шартномани узайтирди. У энди ҳафтасига 180 минг фунт олади
"Арсенал" клуби футболчи Габриель Мартинелли билан шартнома узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Янги келишувга кўра, Мартинелли 2027 йилнинг ёзига қадар "канонирлар" шарафини ҳимоя қилади. Аввалги битим 2023/24 йилги мавсум охирига қадар амалда эди. У энди ҳафтасига 180 минг фунт маош олади.
21 ёшли форвард жорий мавсум лондонликлар сафида АПЛдаги 19 баҳсда иштирок этиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар