"Арсенал" мавсумлар оралиғида ўз таркибини "Ювентус" футболчиси билан кучайтирмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Goal.com.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли футболчига чемпионати пешқадами бўлган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" айни дамда футболчининг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди.

Бундан аввалроқ матбуотда Рабьо «Барселона» ёки «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Франциялик футболчи 2019 йилдан буён “Ювентус” таркибида ўйнаб келмоқда. У А Сериянинг жорий мавсумида 11 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!