"Арсенал" клуби раҳбарияти Месут Ўзилнинг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишни маълум қилди. The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, агар германиялик футболчи жамоа билан шартномани узайтирмаса, клуб таклифларни ўрганиб чиқа бошлайди.

28 ёшли футболчининг "тўпчилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. Томонлар айни дамда музокаралар олиб бормоқда, аммо бир қарорга кела олишмаяпти.

Ҳозирда Ўзилга "Манчестер Сити", "Челси", "Ювентус" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирган. У бу мавсум 19 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол (6 пас)га муаллифлик қилган.