“Арсенал” мундиалда Англия шарафини ҳимоя қилган футболчига таклиф беради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг амалдаги чемпионм “Арсенал” мамлакат миллий терма жамоаси ва “Астон Вилла” клуби ҳимоячиси Эзри Консани сотиб олиш бўйича ўз таклифини тайёрламоқда.

Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Конса мундиалда ўзини энг яхши томондан кўрсатди, аммо “Арсенал”ни нафақат унинг мундиалдаги ўйини, балки 28 ёшли ҳимоячининг шартнома билан боғлиқ вазияти ҳам қизиқтирмоқда.

Конса амалдаги шартномаси якунланиш арафасида, аммо “Астон Вилла”нинг етакчи футболчини янги битимга кўндиришга қаратилган барча уринишлари ҳозирча самара бермаяпти.

Франция терма жамоасида Вильям Салиба белидаги муаммоларни янада кучайтириб олгани ва бир неча ой майдондан четда қолиши мумкинлиги сабабли, “Арсенал” Консага бўлган қизиқишини кучайтирди ва яқин кунларда расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!