“Арсенал” мундиалдаги энг омадсиз футболчини сўраб таклиф юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ювентус»нинг 21 ёшли ярим ҳимоячи-вингери Кенан Йилдизга Лондоннинг «Арсенал» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tuttosport нашри хабар беришича, яқин кунларда «Арсенал» турк футболчиси бўйича «Ювентус»га янги сўровлар йўллаган. Йилдиз ёзги трансфер бозорининг энг талабгир футболчиларидан бирига айланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шу билан бирга, манбаларга кўра, Кенан Йилдизнинг ўзи ҳозирча «Ювентус»да қолишга мойил. У Турин клубининг янгиланган лойиҳасида муҳим фигурага айлангани, жамоадаги роли тобора ортиб бораётгани таъкидланади.

Ўтган мавсумда Йилдиз «Ювентус» сафида барча мусобақалар доирасида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали ҳисоб-китобларига кўра, туркиялик футболчининг бозор қиймати ҳозирча 75 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионатида юлдузли таркибга эга бўлган Туркия миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида кетма-кет икки марта мағлубиятга учраб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. Турк мухлислари қаттиқ ишонган Кенан Йилдиз ҳам худди Арда Гюлер сингари ўз даражасида ўйнай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!