Мураббий Фредрик Юнгберг "Арсенал" жамоасини тарк этди.

43 ёшли мутахассис Микель Артета мураббийлар штабининг аъзоси эди.

"Фредди мен келганимдан буён жамоанинг муҳим аъзоси бўлган. Унаи кетганидан сўнг, у жамоа учун жуда кўп ишларни бажарди ва биз уни инсон ҳамда мураббий сифатида қаттиқ хурмат қиламиз. Келажакда у билан мураббий сифатида тўқнаш келишимизни биламан," - деди Артета.

Юнгберг 1998-2007 йилларда "Арсенал"да тўп тепган ва шундан сўнг, ёшлар жамоасига устозлик қилди.

Швециялик мутахассис ўтган мавсумда Унаи Эмери кетганидан кейин "Арсенал" бош мураббийи сифатида ишлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)