"Арсенал" мухлислари буни нақд 7 йил кутишди

"Арсенал" сўнгги 7 йил ичида биринчи марта АПЛда мавсумни "Тоттенхэм"дан юқорида якунлайдиган бўлди.

Микель Артета жамоаси кеча 32-турда “Саутгемптон”га (3:3) қарши қайд этилган дурангдан сўнг бу мавсумда Премьер-лигада "шпорлар"дан юқори ўринни эгаллаши аниқ бўлди.

Ҳозир жамоалар ўртасидаги фарқ 22 очкони ташкил қилмоқда. "Тоттенхэм" ҳисобида мавсум якунигача 7 та ўйин бор. Агар Лондон клуби ушбу баҳсларни барчасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам 21 очкодан кўп жамғара олмайди ва ўз-ўзидан “Арсенал”га ета олмайди.

Сўнгги бор "канонирлар" 2015/16 йилги мавсумда “Тоттенхэм”дан юқори ўринда якунлашган. Ўшанда "Арсенал" 2-ўринни, "Тоттенхэм" эса 3-ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!