Жароҳати сабаб, сўнгги икки учрашувни ўтказиб юборган “Арсенал” форварди Пьер-Эмерик Обамеянг 26 декабрь куни “Челси”га қарши бўлиб ўтадиган Лондон дербисида иштирок этиши мумкин.

“Канонирлар” бош мураббийи Микель Артетанинг сўзларига кўра, габонлик футболчи ҳозир умумий гуруҳда шуғулланмоқда, унинг эртанги ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги учрашувдан олдин ҳал бўлади.

6 декабрь куни “Тоттенхэм”га (0:2) қарши ўйинда жароҳат олган ярим ҳимоячи Томас Парти “Челси”га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, 3 та ўйинга дисквалификация қилинган ярим ҳимоячи Гранит Жака жазо муддатини ўтаб бўлгани боис “Челси”га қарши майдонга туша олади.

“Арсенал” – “Челси” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)