Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби АПЛнинг ўтган турида содир бўлган воқеа учун "Манчестер Юнайтед"дан ва шахсан ҳимоячи Крис Смоллингдан узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, шу куни “канонирлар” мухлисларидан бири майдонга югуриб чиқиб Смоллингга тегинишга ҳаракат қилган эди.

Маълумотларга қараганда “Арсенал” ушбу тартибсиз мухлисни бир умрга “Эмирейтс”даги учрашувларга киришдан махрум қилган.