“Арсенал” номдор трансферни эълон қилишга яқин турибди
"Лестер" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс бошқа клубга ўтишга яқин турибди.
“Give Me Sport” нашри хабарига кўра, футболчи Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан музокаралар олиб борган ва шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Энди "канонирлар" “Лестер” билан бельгияликнинг трансфер суммасини муҳокама қилиши керак. Лондон клуби Тилеманс учун 32 миллион фунт (37 миллион евро) тўлашга тайёр.
Аввалроқ, Юрига "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Бельгиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛ доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар