"Арсенал" "Ньюкасл" ҳимоячисини кўзламоқда

CHERY AUTO

"Ньюкасл" қанот ҳимоячиси Тино Ливраменто Лондоннинг "Арсенал" клубининг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланди. Бу ҳақда Football Transfers хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Арсенал" футболчини қишда қўлга киритишга ҳаракат қиладими ёки трансферни ёзга қолдирадими, ҳозирча аниқ эмас. Қайд этилишича, "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета ва клуб спорт директори Андреа Берта 23 ёшли футболчини лойиҳа учун айни муддао деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Ливраменто барча мусобақаларда 17 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!