"Арсенал" жамоа форварди Пьер-Эмерик Обамеянг учун янги шартнома таклиф қилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда The Telegraph.

"Тўпчилар" 31 ёшли габонлик футболчига ҳафтасига 250 минг фунт маошли келишув тайёрлаб қўйди.

Обамеянгни "Арсенал"да олиб қолиш учун жамоа бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи АПЛда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)