"Арсенал" ўз майдонида "Брайтон"дан 3 та гол ўтказиб юборди

Англия Лига кубоги 1/16 финал босқичи доирасидаги "Арсенал" - "Брайтон" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. 

Дастлаб ҳисоб "тўпчилар" томонидан очилган бўлса, "Брайтон" 3 та гол билан жавоб қайтарди ва Микель Артета бошчилигидаги "канонирлар"ни мусобақадан чиқариб юборди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию