"Арсенал" Ўзил ва Папастатопулосни Европа лигаси қайдномасига киритмади.

“Арсенал” тез орада Европа лигасининг янги 2020/21 йилги мавсуми учун қайдномани эълон қилади.

Football London нашри тарқатган хабарга кўра, “канонирлар” ярим ҳимоячи Месут Ўзил ва ҳимоячи Сократис Папастатопулосни ушбу қайдномага киритмаган.

31 ёшли Ўзил бу мавсум “Арсенал” сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади. У сўнгги бор март ойида майдонга тушган эди.

32 ёшли Папастатопулос ҳам жорий мавсум стартини ўтказиб юборди.

"Арсенал" Европа лигасининг гуруҳ босқичида «Рапид», «Мольде» ва «Дандолк» клубларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!