Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 30 ёшли германиялик футболчининг хизматларига “Интер”дан жиддий қизиқишлар бор. “Канонирлар” эса уни 28 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил “Арсенал” сафига 2013 йил “Реал” Мадриддан 47,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум жами 10та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.