"Арсенал" Ўзилни трансферга қўйди

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жорий ёзги трансферлар даврида ярим ҳимоячи Месут Ўзилни сотиб юбормоқчи.

London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 30 ёшли германиялик футболчини трансферга қўйди ва унинг масаласида билдириладиган ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, унга харидор бўлган жамоалар учун футболчининг юқори маош олиши муаммо туғдириши мумкин. Боиси, Ўзил айни дамда йилига 20,4 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Ўзил ўтган мавсум “Арсенал” сафида жами 35та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!