Лондоннинг “Арсенал” клуби "Порту" хавбеки Данилу Перейранинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, “канонирлар” уни жорий ёзги трансферлар даврида харид қилмоқчи. Перейранинг шартномасига кўра, товон пули 60 млн еврони ташкил этсада, “Порту” уни 20 млн эвазига сотишга тайёр. Гап шундаки, Португалия гранди коронавирус пандемияси ортидан жиддий зарар кўрган.

28 ёшли Данилу жорий мавсум “Порту” сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)