“Арсенал” қадрламаётган тўпурарга суперклуб харидор бўляпти

“Арсенал”нинг франциялик ҳужумчиси Александр Ляказетт ёзда жамоани тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатига киритилган.

“Канонирлар”га керак бўлмай қолган тўпурарга ҳозирнинг ўзида икки клуб харидор бўлмоқда. Анчадан бери ҳужумчи қидираётган “Ювентус” ва “Тоттенхэм” бу масалани 29 ёшли франциялик футболчи трансфери орқали ҳал қилмоқчи.

Ляказетт жорий мавсумда премьер-лигада 20 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва иккита голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)