"Арсенал" қиммат ўйинчи оляпти
“Арсенал” ички тартиб қоидаларни бузган Пьер-Эмерик Обамеянг билан хайрлашишга тайёр. “Канонирлар” асосий тўпурари ўрнига бошқа ўйинчини ҳам топиб қўйди.
Бош мураббий Микель Артета жамоасига “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Александер Исакни олиб келмоқчи. Швециялик футболчининг шартномасида унинг бадал пули 90 миллион евро қилиб белгиланган. “Арсенал” мутасаддилари бу суммани сезиларли даражада пасайтиришга уринмоқда.
Исак жорий мавсумда жами 25 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.
Бу ҳужумчига Европанинг бир неча клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Фикрлар