"Арсенал" қишда катта трансфер амалга оширмоқчи
"Кристал Пэлас"га қарши ўйинда "Арсенал" вингери Букайо Сака жароҳат олди. Бундан ташқари Раҳим Стерлингнинг тиззасида муаммо бор ва у ҳам жамоага ёрдам бера олмаяпти. "Канонирлар" эса бунга ечим сифатида "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи.
Аммо "бўрилар" АПЛда қолиш учун курашаётган бир пайтда ўзининг муҳим страйкерини қўйиб юборишни истамайди, ёкида нархни кўтаради. Шундоқ ҳам ўзи Матеус Кунья "Атлетико"дан "Вулвс"га 44 миллион фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. Бу сармоя учун раҳбарият ҳам фойда кўришни истайди, лекин қишда эмас. Улар ёзда таклифларни кўриб чиқишни режалаштираётганди.
25 ёшли бразилиялик ҳужумчи мавсумни ажойиб ўтказмоқда. У АПЛда 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, 4 та ассисти ҳам бор. Матеус ўйиндан ўйинга очилиб бормоқда. Айниқса, унинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ҳаракатлари "Молинью"га ташриф буюрган мухлисларни футболдан роҳат олиши учун етарли бўлди. Гол ҳақида эса гапиришни кераги йўқ.
Айтгганча, "Манчестер Юнайтед" бир ҳафта ичида иккинчи марта бурчак зарбасидан гол ўтказиб юбормоқда...
Жамоага Витор Перейра келганидан кейин кетма-кет иккита баҳс зафар қучди. Клубда ғалабалар сони ошиши ва турнир жадвалида юқорилаши таркибдаги футболчиларга бўлган эътиборни ҳам оширади. Сўнгги кунларда Кунья билан ҳам шундай бўлмоқда. У учун нафақат "Арсенал" балки бошқа жамоалар ҳам курашга қўшилиши мумкин. Бу эса нархни янада оширади.
Матеуснинг ўзи ҳам топ клубларда тўп тепишни истайди. Агарда жамоалар ўзаро келиша олишса, у "Арсенал"да тўп тепиш эҳтимоли юқори. Аммо бу қийин бўлади. Ҳозирча тахминий суммалар ҳақида хабарлар мавжуд эмас.
"The Telegraph" нашри хабарига таяниб тайёрланди
Фикрлар