"Арсенал" қишда яна бир бор Лемарни қўлга киритишга уриниб қўрмоқчи, аммо...

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар ҳамон “Арсенал”нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтиш лозимки, лондонликлар ёзда ушбу 22 ёшли франциялик хавбек учун 90 миллион евро таклиф қилишган эди. Бироқ, Daily Mail нашрининг хабар беришича Лемарни қўлга киритишни мақсад қилаётган “канонирлар” бу сафар нисбатан камроқ пул таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Лемар жорий мавсум барча мусобақаларда жами 17та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!