Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Месут Ўзилнинг тез орада жамоадан кетиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли германиялик футболчининг бош мураббий Унаи Эмери билан муносабатларига совуқчилик тушган. Шу боис у январда трансферга қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзил “Арсенал”га 2013 йил “Реал”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум “канонирлар” сафида 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.