“Арсенал” рақиб рекордини "бўғиб” қўйди

CHERY AUTO

“Канонирлар” 2025 йилни ғалаба билан якунлаб, биринчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлаган бўлса, “Астон Вилла” бундан 111 йил аввал қайд этилган рекордни янгилаш имконини қўлдан чиқарди.

Tecno

Англия Премьер-лигасининг 19-турида мусобақа пешқадами “Арсенал” учинчи ўринда бораётган “Астон Вилла”ни қабул қилиб, рақиб устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Гап шундаки, Лондондаги мағлубият бирмингемликларнинг 11 учрашувдан иборат бўлган ғалабали сериясини тўхтатди.

Статистика экспертларининг таъкидлашича, “Астон Вилла” ўз тарихида илгари фақат икки маротаба ғалабали серияси қайд этган бўлиб, бу ҳолат 1897 ва 1914 йилларда кузатилган ва ўша мавсумларда ҳам жамоа қаторасига 11 тадан ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган.

Унаи Эмери бош мураббийлигидаги жамоанинг бу серияси Европа Лигаси умумий босқичининг 4-турида “Маккаби” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан бошланган. Шундан сўнг, бирмингемликлар халқаро турнир давомида “Янг Бойз” ва “Базель”ни бир хил – 2:1 ҳисобида енгди.

Англия Премьер-лигаси доирасидаги баҳсларда “Борнмут” (4:0), “Лидс Юнайтед” (2:1), “Вулверхэмптон” (1:0), “Брайтон энд Хоув Альбион” (4:3), “Арсенал” (2:1), “Вест Хэм Юнайтед” (3:2), “Манчестер Юнайтед” (2:1) ва “Челси” (2:1) устидан ғалабалар қўлга киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!