"Арсенал" "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирган футболчини "илиб" кетмоқчи
Бразилиянинг “Палмейрас” сафида тўп тепаётган ҳужумчи Эндрик фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Fourfourtwo" нашрининг хабар беришича, 16 ёшли иқтидорли футболчининг трансферга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этиш жоиз, Эндрикка “канонирлар”дан ташқари “Реал”, “Барселона” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар ҳам таклиф билан чиққан.
Ўтган ёзда ҳужумчи "Палмейрас" билан илк профессионал шартномасини имзолаган эди. Битимда футболчининг трансфер нархи 32 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар