"Арсенал" "Реал" футболчисини ижарага олади

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал" хавбеки Дани Себальосни ўз сафига қўшиб олади.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 22 ёшли испаниялик футболчини бир мавсумга ижарага олишмоқчи. Бироқ, клублар ўртасидаги келишувга кўра лондонликлар кейинчалик Себальосни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишмайди.

Маълумот учун, Себальос ўтган мавсум “Реал” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!