"Арсенал" "Реал" ва "Лион" футболчилари билан кучаймоқчи

Лодоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа раҳбариятидан икки нафар ярим ҳимоячи сотиб олишни сўради. 

"Defensa Central" нашрининг хабарига кўра, Артета "канонирлар" сафида "Лион" хавбеки Уссем Ауар ва "Реал" футболчиси Искони кўрмоқчи. Ҳозирча лондонликлар раҳбарияти  Микелнинг талабларини қондиришга тайёр ёки тайёр эмаслиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 13-турдан сўнг турнир жадвалида 14 очко билан 15-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!