"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқишни тиклади

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Себастиан Видал хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби Томас Парти жамоадан кетишга яқинлиги сабаб, Камавингага бўлган қизиқишни яна тиклаган. Яқинда "канонирлар" футболчининг ҳолати билан қизиқиб, уни "Реал"дан олиб келиш имкониятини ўрганиб чиқишган. "Реал" фақат яхши суммадаги таклиф тушса, футболчини сотишга рози бўлади.

Жорий мавсум франциялик хавбек барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!