"Арсенал" Рэмзига А Сериядан ўринбосар топди
Италиянинг "Фиорентина" клуби хавбеки Жордан Верету "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Metro нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 26 ёшли француз футболчисини ёзда "Ювентус"га кўчиб ўтадиган Аарон Рэмзига муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда. “Бинафшаранглилар” эса ушбу футболчини 35 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумот учун, Верету жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар