Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти тез орада жамоадан кетиши кутилаётган ярим ҳимоячи Аарон Рэмзига яна бир номзод топди.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда "канонирлар" 27 ёшли уэльслик футболчи ўрнига "Порту"дан Эктор Эррерани олиб келиш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Арсенал” Рэмзининг ўрнига “Севилья”дан Эвер Банеганинг номзодини ҳам кўз остиларига олиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум якунида “Арсенал” билан шартномаси якунланадиган Рэмзига “Милан” ва “Ювентус” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.