
"Арсенал" Родриго трансферидан воз кечди. "Ливерпуль" эса ҳали ҳамон курашда
Ёзги трансфер ойнаси давомида Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи Родриго билан боғланаётган "Арсенал" ундан воз кечди.
Бу ҳақда "Transfer News Live" нашри "Carrusel Deportivo" манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, лондонликлар 24 ёшли бразилиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш режасидан воз кечган. Эслатиб ўтамиз, Родриго Хаби Алонсо келганидан сўнг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида унчалик кўп имконият олмаган.
Аввалроқ унинг "Ливерпуль"га ўтиши ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган эди. Шунингдек, бир неча машҳур ва ишончли манбалар ҳали ҳамон мерсесайдликлар Родриго учун курашаётганини ва музокаралар олиб бораётганини таъкидламоқда. Transfermarkt портали Родригони 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот ўрнида, вингер "қироллик клуби" сафида умумий 270 учрашувда майдонга тушиб, 68 та гол урган ва 51 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси эса 2028 йилгача амал қилади.
Комментарии