"Арсенал" "Рома"нинг асосий ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Рома" клуби ҳимоячиси Костас Манолас фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Il Messaggero нашри тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли грециялик футболчига "Арсенал"дан жиддий қизиқишлар бор. “Канонирлар” хатто унинг 36 млн евролик товон пулини тўлаш эвазига ҳам сотиб олишга тайёр.

Маълумот учун, Манолас жорий мавсум “Рома” сафида 45та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!