Бугун Европа лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида “Арсенал” сафарда “Славия” клубига қарши майдонга тушди.

Чехия пойтахтида кечган беллашув 0:4 ҳисобида “канонирлар”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Арсенал” сафида голларни Николя Пепе (18'), Александр Ляказетт (21', 77') ва Букайо Сака (24') киритди. Ушбу ўйиндан сўнг Микель Артета жамоаси мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар