"Арсенал" сафига франциялик футболчи қўшилиши мумкин

“Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауар фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли франциялик футболчи “Арсенал”га кўчиб ўтиши мумкин. “Канонирлар” учун бу борада асосий мақсад “Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон ҳисобланади. Аммо бу борадаги музокаралар жуда суст кетмоқда.

Агар Мэддисон масаласи ижобий ҳал бўлмаса, “Арсенал” бор эътиборини айнан “Лиона” футболчисига қаратади.

Ауар “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. У ўтган мавсум Франция чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!