"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди
Лондоннинг "Арсенал" клуби Букайо Сака билан янги шартнома имзолади, деб хабар бермоқда "The Athletic" нашри.
Манбага кўра, янги шартнома 2031йил ёзигача мўлжалланган. Унинг "тўпчилар" билан амалдаги келишуви эса 2027 йил ёзигача амал қилади.
Инглиз қанот ҳужумчиси "Арсенал"нинг ёшлар жамоасидан чиққан. 24 ёшли футболчи 2018 йилда Унаи Эмери қўл остида дебют қилган. Букайо лондонликлар сафида барча мусобақаларда 250 дан ортиқ ўйин ўтказган. Шунингдек, Англия терма жамоаси сафида деярли 50 та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Сака бу мавсумда 27 та ўйинда қатнашиб, еттита гол урди ва олтита голли узатма амалга оширди.



Фикрлар