“Арсенал” сардори мавсум якунлаганидан сўнг клуб тизимида ишлайди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Пер Мертезакер фаолиятини якунлаганидан сўнг, жамоада қолиб, клуб академиясида иш бошлайди. Бу ҳақда “тўпчилар” расмий сайти хабар бермоқда.

“Биз жамоамиз сардори Пер Мертазакерни келгуси мавсумдан эътиборан клуб академиясида мураббий сифатида иш бошлашини айтишдан хурсандмиз. Олдинда турган мавсумда  у жамоамизнинг мухим аъзоси бўлиб қолади ва келажакда ўз билим ва кўникмалари билан академияда тахсил олаётган болаларга футбол сир-асрорларини ўргатади”, – деб ёзилган “Арсенал”нинг расмий баёнотида.

Маълумот учун, Мертезакер 2011 йилдан буён “тўпчилар” сафида фаолият юритиб келмоқда. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.