
“Реал” чемпион бўлган “Барса”га мурожаат йўллади!
Испания чемпионатининг 36-турида мусобақада пешқадамлик қилаётган “Барселона” сафарда “Э
спаньол” меҳмони бўлди.
Барселона дербисида Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ламин Ямал ва Фермин Лопеснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу натижа “Барселона”га муддатидан олдин чемпионлик унвонини олиб келди.
Ла Лиганинг ўтган йилги ғолиби – “Реал” ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали чемпионлик унвонини тортиб олган “Барселона”га мурожаат йўллади.
- “Ла Лига – 2024-2025” мавсумидаги ғалаба билан “Барселона”ни табриклаймиз, - дейилади “Реал” клубининг баёнотида.
Шу тариқа, “Барселона” ўз тарихида 28 маротаба Испания чемпионлигига сазовор бўлди. Чемпион бўлиш борасида “Реал” мутлақ рекордчи. “Қироллик клуби” ўз тарихи давомида Ла Лигада 36 маротаба зафар қучган.
Комментарии