“Барса”ни чемпион қилган Флик катта гапирди!

CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 36-турида мусобақада пешқадамлик қилаётган “Барселона” сафарда “Эспаньол” меҳмони бўлди.  Ламин Ямал ва Фермин Лопеснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучган “Барселона” муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Учрашувдан кейин “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз учун мавсумнинг иккинчи қисми ажойиб ўтди. Бирорта учрашувда мағлуб бўлмадик. Клубни, жамоани ва мухлисларни табриклайман. Биз жуда бахтиёрмиз.

Ҳар доим руҳан кучли бўлиш керак. Суперкубокдаги ғалаба ўзимизга бўлган ишончни оширди. Кўп ўйинчиларимиз юқори спорт формасига чиқди. Буни кўриш ёқимли бўлди.

Футболда ҳаммаси иштиёққа боғлиқ. “Барселона”да совринларни ютиш керак, учта соврин – бу ажойиб натижа. Ҳаммамиз мамнун бўлсак бўлаверади, - деди Ханс-Дитер Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
16/05/2025 10:13
KeTokни йebcaн