Хаби Алонсо: “Реал” ҳужумида шу иккиси ўйнайди!

  • 16 May 10:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”ни қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётган Хаби Алонсо айни пайтда янги жамоасида қўллайдиган ўйин услублари, қайси таркибни ўйнатиш, қандай футболчиларни трансфер қилиш ҳақида бош қотирмоқда.

Tecno

Cadena Ser  нашри ўз манбаларига таянган ҳолда, испаниялик мутахассис “Реал” ҳужум чизиғи бўйича режаларига ойдинлик киритди.

Манбага кўра, Хаби Алонсо олдинги чизиқда Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор тандемини ўйнатишни маъқул кўрмоқда.

43 ёшли мутахассис асосан 5-3-2 ва 4-4-2 ўйин схемасини ишга солади. Бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоэс эса, Алонсонинг режаларидан четда қолмоқда.

Бундан ташқари, янги бош мураббий “Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич ва ёши ўтиб қолган ҳимоячи Лукас Васкесга ўйин амалиёти бермаслигини ҳозирдан маълум қилди.

Comments

You must be logged in to commet!