"Арсенал" Себальоснинг ижарасини узайтирмоқчи

  • 19 июль, 2020, 14:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” клуби “Реал”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Дани Себальосни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Tecno

23 ёшли испаниялик футболчини шахсан бош мураббий Микель Артета жамоада олиб қолиш истагини билдирмоқда. Бу ҳақда El Confidencial нашри маълум қилди.

“Канонирлар” Себальоснинг ижара муддатини узайтирмоқчи, аммо “Қироллик клуби”  унинг трансферини тўлиқ сотиб юборишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи эса “Арсенал”да қолишга қарши эмас.

Дани Себальос жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!