"Арсенал" собиқ футболчиси: Агар клуб тўртликка кира олмаса, Артета кетиши керак
"Арсенал" собиқ футболчиси Уильям Галлас Артета "тўпчилар"дан кетиш хавфи борлигини айтиб ўтди.
"Албатта, бу бўлиши мумкин. Артетадан ўтган мавсум тўртликка киришни сўрашган. Аммо у буни эплай олмади.
Бу мавсум эса клуб у истаган янги футболчиларни сотиб олди. Ҳаммаси мураббий ва футболчиларнинг қўлида. Раҳбарият жамоа учун қўлдан келганини қилиб берди.
Агар клуб ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқмаса, яхшиси, Артета истеъфога чиқиши керак. Менимча, буни Микелнинг ўзи ҳам яхши билади", - деди Уильям.
Фикрлар