“Арсенал” сўниб қолган Азарга қаттиқ ишонмоқда

Жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпионлигига яқин турган “Арсенал” ёзда таркибини кучайтирмоқчи.

Маълумотларга қараганда, бош мураббий Микель Артета ўз жамоасига “Реал”да ўйнаб кета олмаган Эден Азарни чорламоқда.

Бельгиялик ҳужумкор футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ, бу ҳамкорлик ёзда бузилиши эҳтимолдан холи эмас.

Микель Артета Азар “Реал”га ўтгунча Англия Премьер-лигасининг энг зўр футболчиларидан бири бўлганини инобатга олиб, унга ишонч билдиришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!