“Арсенал” таркибдаги 3 франциялик футболчи билан шартномани узайтирди
Ads

 

Англиянинг “Арсенал” клуби жамоадаги 3 франциялик футболчи билан шартномаларни узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар Оливье Жиру, Лоран Косьельни ва Франсис Коклен кабилар билан янги келишувни имзолашди.

Аммо ҳозирча ушбу футболчилар билан қанча муддатга янги шартнома имзолангани борасида аниқ маълумотлар йўқ.