“Арсенал” таркибини “Реал” футболчиси билан кучайтирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Арсенал" клуби Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Алваро Каррерасга қизиқиш билдирмоқда. Клуб аллақачон футболчининг вакиллари билан боғланди. "Тўпчилар" бош мураббийи Микел Артета Каррерасга яқин йилларда "Арсенал" лойиҳасида муҳим роль ўйнашни ваъда қилди, деб хабар бермоқда инсайдер Экрем Конур Х ижтимоий тармоғида.

23 ёшли испанияликнинг "Реал" билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади. "Арсенал" Каррерасга қизиқиш билдираётган ягона клуб эмас; "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва "Наполи" ҳам уни кузатмоқда. Европанинг етакчи клублари уни узоқ йиллар давомида чап қанот ҳимоячиси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила оладиган узоқ муддатли футболчи сифатида кўришади.

Жорий мавсумда Каррерас Мадрид клуби сафида 37 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 60 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!